Самарқанд вилояти Нурота тоғ тизмаси Оқтов ҳудудида каррак (Cousinia Cass.) туркуми вакилларининг тарқалиши.
Abstract
Самарқанд вилояти геоботаник жиҳатдан икки йирик провинцияга бўлинади. Булар: Ўрта Осиё Тоғ провинцияси ва Турон провинцияси, бу тоғпровинцияларда Самарқанд вилоятида учровчи 95та оила 573 та туркум 1687 тур ўсимлик турлича нисбатларда тарқалган. Агар биз флорамиз оламини оилалар мисолида таҳлил қилсак биринчи ўринда Asteraceае (қоқиўтдошлар) 77 туркум, 251 та тур, иккинчи ўринда Fabaceae (бурчоқдошлар) 75 та туркум 174 та тур ва учинчи ўринни Poacеае (буғдойдошлар) 55та туркум, 130 та тур егаллайди. Бошқа оилалар еса буларга нисбатан камроқ миқдорда учрайди.
Диссертация мавзуси бўйича биологик хусусиятлари ўрганилаётган каррак (Cousinia Cass.) туркуми турлари эса сифатли ем-хашаклилиги, асал-ширага бойлиги, илдиз қисмларида кўп миқдорда каучук сақлаши ҳамда тупроқ эррозиясини олдини олишда муҳимлиги билан бошқа ўсимликлардан ажралиб туради.